Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатортолда талончилик содир этилди

Қатортолда талончилик содир этилди

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 18 апрель куни соат 04:30ларда номаълум шахслар Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Қатортол кўчасида жойлашган «Қатортол савдо маркази» қаршисида турган 28 ёшли М.Улуғбекнинг ёнига келган. Улардан бири гўёки гаплашиб олиш учун деб «Iphone 7» русумли телефон аппаратини сўраб олган. Сўнг ушбу телефон аппарати ва ғилофининг ичида бўлган 500 АҚШ доллар пулларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, «Nexia-3» русумли автомашинага ўтириб ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 19 ёшли Ф.Ҳусниддин, вояга етмаган 17 ёшли Б.Зиёмуҳаммад ва Ж.Жаҳонгирлар содир этганликлари аниқланиб, улардан М.Улуғбекка тегишли телефон аппарат ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ф.Ҳусниддин, Б.Зиёмуҳаммад ва Ж.Жаҳонгирларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида, жабрланувчига етказилган 500 АҚШ доллар миқдоридаги моддий зарар қайтарилган.

Ҳозирда дастлабки тергов давом этмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти таъкидлашича, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодекси нормаларига кўра 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг