Қирғизистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар беришича, 24 август (Тошкент вақти билан) соат 01:33 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 39,82 даража шимолий кенглик; 71,39 даража шарқий узунлик.
Магнитуда М = 4,7. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 244 км жануби-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи ва масофаси:
- Сўх тумани — 2-3 балл, 37 км.
- Фарғона тумани — 2 балл, 61 км.
- Риштон тумани — 2 балл, 62 км.
- Фарғона шаҳри — 2 балл, 71 км.
- Қувасой шаҳри — 2 балл, 72 км.
- Олтиариқ тумани — 2 балл, 72 км.
- Ўзбекистон тумани — 2 балл, 73 км.
- Бағдод тумани — 2 балл, 76 км.
- Марғилон шаҳри — 2 балл, 76 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter