Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизил китобга киритилган тоғ қўйини овлаган шахс 412 млн сўм тўлайди

Қизил китобга киритилган тоғ қўйини овлаган шахс 412 млн сўм тўлайди

Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан навбатдаги тезкор рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида “Боботоғ” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида фуқаро Т.И. ўзига тегишли ов қуроли билан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Бухоро тоғ қўйини ноқонуний равишда овлагани аниқланди.

Мазкур ҳолат билан Ўзбекистон Республикасининг “Ов қилиш ва ов хўжаликлари тўғрисида” ҳамда “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлари талаблари қўпол равишда бузилган.

Ҳуқуқбузарлик оқибатида Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 декабрдаги 649-сонли қарори иловасига мувофиқ, ҳайвонот дунёсига 412 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани ҳисоб-китоб қилинган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг