Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қоидабузар ГАИ ходими» жазога тортилди

«Қоидабузар ГАИ ходими» жазога тортилди

Ижтимоий тармоқда «Наманганда ЙПХ ходими қоидани бузди» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видео лавҳада Наманган шаҳрида ИИО ФМБ ЙҲХБга тегишли бўлган «Ласетти» русумли, 50 400 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 3-банди (йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари (ушбу қоидаларга 1-илова), йўл чизиқларининг (ушбу қоидаларга 2-илова) талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек уларга берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт)да белгиланган талабларни бузган ҳолда, 1.1 (қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради, йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради, чизиқни босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно) йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги акс этган.

Ҳолат ўрганилди ва «Ласетти» русумли, 50 400 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомашинаси бириктирилган ҳайдовчи ходим Н.А.га нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг