Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқонда сохта «сувчи» қўлга тушди

Қўқонда сохта «сувчи» қўлга тушди

Фото: Xabar.uz

Қўқон шаҳрида Х.О. исмли шахс унинг уйига келиб, ўзини «Сувоқава» ДУК Қўқон шаҳар бўлими ходими деб таништирган ва ичимлик суви учун тўлов олаётганини айтган.

У ёлғондан фуқаро И.И.нинг ишончига кириб, 2 500 000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган. Бу ҳақда И.И. ИИБ га мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қўқон шаҳарда яшовчи Х.О. содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг