Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ижарага олинган Хитой автомобиллари «жосус» бўлиб чиқди

Ижарага олинган Хитой автомобиллари «жосус» бўлиб чиқди

Фото: CyberDefence24 / ChatGPT

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг машғулотларини махфий равишда видеога олиб, сақлаб боргани аниқланди, деб хабар берди CyberDefence24.

Воқеа 2026 йилнинг сентябрида Осло яқинида содир бўлган. Ижарага олинган машиналарга ўрнатилган камералар ҳарбий хизматчиларнинг ҳаракатланиши, йўналишлари ва ҳатто ёпиқ объектларнинг махфий кириш кодларини ҳам тасвирга тушириб, хотирасида сақлаган.

Хавфсизлик қоидалари жиддий бузилишига қарамасдан, бошқа муқобил таклиф бўлмагани сабабли, ҳарбийлар ушбу машиналардан фойдаланишда давом этишган.

Маълум бўлишича, автомобилларнинг камида иккитаси «Deepal» брендига тегишли. Улар Хитойнинг «Geely» концерни таркибидаги «Volvo Cars» билан алоқадор «Hertz Norway» компанияси орқали ижарага олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг