Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқондаги портлашда 19 ёшли фуқаро ҳалок бўлгани маълум қилинди

Қўқондаги портлашда 19 ёшли фуқаро ҳалок бўлгани маълум қилинди

Куни кеча, соат 14:46 ларда Қўқон шаҳри Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида чақнаш содир бўлиб, унинг оқибатида ёнғин келиб чиққанди. Ҳодиса туфайли бир нечта хонадонларга зарар етган.

Бахтсиз ҳодиса натижасида ушбу уйда истиқомат қилган 2007 йилда туғилган фуқаро бетон қоплама (плита) босиб қолиши оқибатида оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Бошқа жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Хабар асосида ҳодиса жойига ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари етиб бориб, чақнаш сабабларини аниқлаш ҳамда ҳодиса жойини кўздан кечириш ишларини олиб бормоқда.

Вазир ўринбосари Р.Ашропов раҳбарлигида тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, масъул ходимларга ҳодиса жойини Жиноят-процессуал кодекси талабларига мувофиқ ҳужжатлаштириш, иш учун аҳамиятга эга бўлган нарса ва буюмларни олиш, гувоҳлардан батафсил кўрсатмалар олиш ҳамда бошқа зарур тергов ҳаракатларини амалга ошириш бўйича топшириқлар берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий ҳудуд Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши Тергов департаменти томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 16 феврал куни ҳам Қўқондаги уйда газ чақнаши сабаб бир киши вафот этганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг