Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорадарё ўзанидаги тўқайзор номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилди

Қорадарё ўзанидаги тўқайзор номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилди

Фото: Экология қўмитаси.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд ва Пастдарғом туманларини бир-бирига боғловчи дарё ўзанида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар тарқалди.

Самарқанд тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Жорий йилнинг 8 июль куни тушдан сўнг Қорадарёнинг Самарқанд тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қирғоқ минтақасида ёввойи ҳолда ўсадиган юлғунзор номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилган. Ҳолат туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан тезкор тартибда бартараф этилган. Аниқланишича, ёнғин натижасида ўрта 4 гектар ер майдонидаги бута ва юлғунлар ёнган.

Ҳозирда Самарқанд тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ва тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ҳолат юзасидан қонунда белгиланган тартибда суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг