Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қоракўлда аёл чақалоғини ахлат қутисига ташлаб юборди

Қоракўлда аёл чақалоғини ахлат қутисига ташлаб юборди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 9 май куни 11:00да аёл ювиниш хонасида ўз фарзандини дунёга келтириб, сўнг чақалоқни ўлдирган. Бу ҳақида Бухоро вилоят прокуратураси хабар берган.

Қайд этилишича, Қоракўл туманида яшаган 27 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан ажрашган. Бир нафар фарзанди бор.

Аёл 2021 йили ишлаш мақсадида Россияга бориб наманганлик И.К. билан танишиб, бирга яшаб ҳомиладор бўлган. У мамлакатга қайтгач, Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасида яшовчи холасининг уйида ижарада яшаган.

9 май куни тўлғоқ тутиб, ювиниш хонасида чақалоғини дунёга келтирган ва ҳеч ким билмаслиги учун ўғил фазандини ўлдириб, ахлат чиқиндисига ташлаган.

Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг