Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қоракўлда содир бўлган мудҳиш аварияда бир ўқувчи ҳалок бўлди. Иккинчиси касалхонада даволанмоқда

Қоракўлда содир бўлган мудҳиш аварияда бир ўқувчи ҳалок бўлди. Иккинчиси касалхонада даволанмоқда

Қоракўл туманида содир бўлган мудҳиш авария оқибатида бир нафар ўқувчи қиз вафот этди. Қоракўл туман ИИБ масъул ходимининг «Xabar.uz»га билдиришича, иккинчи ўқувчи тан жароҳати билан туман марказий касалхонасига ётқизилган. 

Ҳолатга кўра, жорий йилнинг 2 октябрь куни тонгги соат 05:50 ларда Қоракўл туманининг Тожикент маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қатнов йўлида автоавария содир бўлган. Бунда тумандаги 27-умумий ўрта таълим мактабининг 2 нафар битирувчи синф ўқувчи қизлари репетиторга кетаётиб, йўлнинг пиёдалар ўтиш жойини кесиб ўтишаётганда, мудҳиш тўқнашувга дуч келишган.

«Йўл транспорти ҳодисаси оқибатида ўқувчи қизлардан бири воқеа содир бўлган жойда вафот этган. Иккинчи ўқувчи эса тан жароҳати билан туман марказий касалхонасига олиб кетилган. Айни пайтда даволанаётган қизга тиббий муолажалар кўрсатилмоқда ва шифокорларнинг назоратида», — дейди ички ишлар бўлими масъул ходими.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловнинг «Xabar.uz»га берган маълумотига кўра, ҳолат юзасидан судга оид экспертиза ишлари тайинланган. Йўл транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддасининг (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи айни пайтда қамоққа олинган.  Айтиб ўтиш жоизки, ушбу жиноят кодекси билан айбланган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг