Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшни давлатда 5 нафар бола ёнғин чиққан хонадонда қолиб кетди

Қўшни давлатда 5 нафар бола ёнғин чиққан хонадонда қолиб кетди

Фото: Tengrinews.kz

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти, Жанатас шаҳрида содир бўлган ёнғинда беш нафар бола вафот этди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.

Қайд этилишича, беш қаватли турар-жой биносининг учинчи қаватида жойлашган хонадоннинг 16 квадрат метр майдонида ёнғин чиққан.

«Хонадонда 2015, 2016, 2017, 2019 ва 2020 йилларда туғилган беш нафар вояга этмаган болалар бўлган, улар катталар назоратисиз қолган. Дастлабки маълумотларга кўра, оиланинг отаси ишда бўлган, онаси дўконга борган.

Ёнғин натижасида барча болалар шошилинч касалхонага етказилган, аммо уларнинг жонини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг