Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

Кеча маҳаллий вақт билан соат 7:10 да Актюбинск вилояти, Қарабутак маҳалласидан ўтадиган «Самара-Чимкент» халқаро автомобиль йўлининг 992-километрида Қозоғистон фуқароси бошқурувидаги Toyota Previa автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мамлакатимизнинг Актау шаҳридаги Бош консулхонасидан маълум қилишларича, йўл-танспорт ҳодисаси натижасида автомобиль ҳайдовчиси ва Актау шаҳрига ишга кетаётган 8 нафар йўловчи (барчаси Ўзбекистон фуқаролари) турли даражадаги тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига ётқизилган.
43 ёшли фуқаро Н.Д вафот этди. 5 нафар йўловчи даволанмоқда. Яна икки нафар йўловчига эса шифохонадан жавоб берилган.
Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган. Марҳумнинг жасадини Ватанга етказишни ташкил этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter