«Заправкачи» 3 млн долларлик танга топиб олди

Америкалик ёқилғи қуйиш шахобчаси юритувчиси Стив Уитмор кундузги тушумларни ҳисоблаётганида, майда чақалар орасидаги ғалати 50 центлик танга эътиборини тортди. Унинг ранги бошқа тангаларникига ўхшамасди.
Тангани нумизматларга олиб борган Уитман ҳайратда қолди. Маълум бўлишича, бу президент Жон Кеннедининг профили туширилган 1964 йилги танганинг ноёб прототипи экан. Мутахассислар камёб тангани 3,2 млн долларга баҳолашди, дейилади Elcabildo хабарида.
«Биргина чақа бутун бошли бизнесимдан қимматлигини тасаввуримга сиғдира олмаяпман», — деди Стив Уитмор.
Бунақа тангалар ҳозир ҳам зарб қилинади, аммо Уитморнинг тангаси 90 фоиз кумушдан иборат. Кеннедига 1963 йил ноябрида суиқасд уюштирилганидан кўп ўтмай зарб этилгани эса ноёб топилманинг қийматини янада оширади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter