Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қудуққа тушиб ҳушини йўқотаёзган икки фуқаро қутқариб қолинди

Қудуққа тушиб ҳушини йўқотаёзган икки фуқаро қутқариб қолинди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Тошкент вилояти Тошкент тумани Бунёдкор маҳалласи Янги зарбулоқ кўчасида яшовчи А.А. исмли фуқаро ўз хонадонининг дарвозаси яқинида қурилган оқава сув  учун мўлжалланган чуқурлиги 6 метрдан ортиқ бўлган қудуққа унинг ичидаги ёғочларни олиб чиқиш учун тушган. 

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, қудуқ тубида кислород етарли бўлмаганлиги сабабли унинг соғлиғи кутилмаганда ёмонлашиб қолади. Унга ёрдам бериш учун тушган фуқаро Б.У.нинг ҳам соғлиғи ёмонлашади. 

Шу вақт қудуқ ичидан ёрдам сўраб келаётган овозни эшитган фуқаро А.А.нинг ўғли Қутқарув хизматига қўнғироқ қилади.

Воқеа жойига зудлик билан етиб келган қутқарувчилар қудуқ ичида ҳушини йўқотаёзган икки нафар фуқарони юқорига олиб чиқиб, уларга зарур ёрдамларни кўрсатган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг