Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қуйлиқ»да 49 ёшли шахс ўзини ўлдирмоқчи бўлди (фото)

«Қуйлиқ»да 49 ёшли шахс ўзини ўлдирмоқчи бўлди (фото)

Фото: ИИББ

Жорий йилнинг 10 июль куни Бектемир тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига «Қуйлиқ» бозори ҳудудида, номаълум шахс ўзини ўлдирмоқчи бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, номаълум эркак киши бозор ҳудудида жойлашган юқори кучланишли электр узатиш металл конструкциясининг юқорисига чиқиб, 32 метр баландликдан пастга сакраши билан таҳдид қилган.

Тез фурсатда ходиса жойига ички ишлар, Миллий Гвардия, Фавқулотда вазиятлар ҳамда тез тиббий ёрдам хизматлари етиб келдилар.

Биринчилар қаторида етиб келган ҳудудий профилактика инспектори катта лейтенант Улуғбек Абданбеков вазиятга тезда баҳо бериб, ўзини пастга ташламоқчи бўлган фуқаро билан мулоқотга киришади ва ўз ҳаётини хатарга қўйиб юқорига кўтарила бошлайди. Бироқ, фуқаро турли хил талаблар қўйиб, ўзини ҳатти-ҳаракатлари билан ходимда шубҳа уйғотади.

Улуғбек Aбданбеков фуқаро билан музокаралар давомида, темир конструкция қуёш нурлари остида қизиб, унинг қўлларини куйдира бошлаганлиги сабабли, сояли жой қидираётганлигини кўради.

Мавжуд хавф-хатарга қарамай, профилактика инспектори электр узатиш линиясининг устунига чиқишни давом эттиради ва фуқаронинг пастга тушишига ёрдам бериб, унинг ҳаётини сақлаб қолади.

Суриштирув давомида, 49 ёшли Ғайратжон М. бир кун аввал дўстлари билан спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, бозорга қандай ва нима учун келганини ҳамда электр устунга нима сабабдан чиқиб олганини эслай олмаслигини маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг