Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланди

Россияда ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланди

Куни кеча Россиянинг Нижний Новгород вилояти Навашинский туманида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабар берилган эди.

ЙТҲ натижасида саккиз киши ҳалок бўлган, улардан етти нафари Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланган. Шунингдек, 3 нафар фуқаромиз турли хил тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган.

Ҳодисада ҳалок бўлган ва жабрланганлар шахси аниқланди.

ЙТҲда вафот этганлар: Бухоро вилояти, Ромитан туманида яшаган 32 ёшли А.А., Қарақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туманида яшаган 41 ёшли А.И. ва 38 ёшли А.Х., Навоий вилояти, Хатирчи туманида яшаган 31 ёшли Н.З., Самарқанд вилояти, Нарпай туманида яшаган 43 ёшли Н.З., Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида яшаган 46 ёшли М.Ҳ (аёл), Навоий вилояти, Кармана туманида яшаган 51 ёшли Т.С.

ЙТҲда жабрланганлар: Сурхондарё вилояти, Узун туманидан 19 ёшли А.А., Андижон вилояти, Андижон туманидан 33 ёшли У.М. (аёл), Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманидан 57 ёшли У.У.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг топшириғига мувофиқ, тез орада ҳалок бўлганларнинг жасадларини ўз ватанига қайтариш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг