Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиядаги аянчли ЙТҲда 5 нафар юртдошимиз ҳалок бўлди

Россиядаги аянчли ЙТҲда 5 нафар юртдошимиз ҳалок бўлди

Бугун, 17 декабр куни тонгда Россиянинг Уляновск вилоятидан ўтадиган федерал трассанинг 209-километрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Ичида ўзбекистонликлар бўлган Cоbalt автомобили МАЗ юк автомобили билан тўқнашган. Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси — 1977 йилда туғилган А.А., 1988 йилда туғилган Ж.И., 1975 йилда туғилган К.С., 2004 йилда туғилган К.А. ва 1977 йилда туғилган Б.О. ҳалок бўлган.

Қозон шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси хабарига кўра, ҳозирда ҳалок бўлганларни жасадларни қайтариш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг