Ўзбекистонлик ҳимоячи ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев ЖЧда қатнаша олмаслиги маълум бўлди.
ЎФАнинг маълум қилишича, футболчи машғулотлар пайтида оёғининг тўпиқ қисмида ноқулайлик ҳис қилган.
Дастлабки тиббий диагностик ва клиник текширув хулосаларига кўра, ҳимоячимизнинг эски жароҳати безовта қилган ва унинг тикланиши учун 1 ойдан кўпроқ вақт талаб этилади. Шу сабабли, Йўлдошев Жаҳон чемпионатида иштирок этолмаслиги маълум бўлди.
Аввалроқ Ҳусниддин Алиқулов жаҳон чемпионатида қатнаша олмаслиги маълум бўлганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter