Бугун ҳаво ҳарорати 48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 40-45 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 46-48 даражагача бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 43-45 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31-36 даража бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter