Самарқандда 18 ёшли талаба қиз ҳалок бўлди
Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани «Ўзбекистон» маҳалласида яшаган 18 ёшли қиз Д.О. (олий таълим муассасаси талабаси) ҳалок бўлди.
Ҳодиса жорий йилнинг 10 март куни соат 21:25 ларда содир бўлган.
Бош прокуратура хабарига кўра, қиз ўз жонига қасд қилган.
Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter