Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда бирйўла бешта уй олиб беришни ваъда қилган «шоввоз»га иш қўзғатилди

Самарқандда бирйўла бешта уй олиб беришни ваъда қилган «шоввоз»га иш қўзғатилди

Иллюстратив фото.

Жомбой туманида яшовчи фуқаро 29 ёшли С.М., таниши 45 ёшли Ш.М.,га Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан кам таъминланган оилаларга Самарқанд шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйлардан бераётганлигини айтган.

Унга  ҳам ушбу жойдан 5 дона уйни кредит шартлари асосида арзон нархда олиб беришини ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, 2018 йилнинг декабрь ойидан 2020 йилнинг март ойига қадар бўлган вақт оралиғида бўлиб-бўлиб жами 16.400 АҚШ долларини олиб, ҳозирги кунга қадар ваъдасини бажармасдан  пулларни ишлатиб юборгани аниқланган.

Тергов Департаментига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан 29 ёшли С.М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг