Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда электр корхонаси муҳандиси қўлга олинди

Самарқандда электр корхонаси муҳандиси қўлга олинди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидантезкор тадбир ўтказилган.

Унда туман ЭТК корхонаси муҳандиси А.Н. ва фуқаро З.Ж. тадбиркор А.А.нинг ишончига кириб, умумий овқатланиш шохобчасининг электр таъминотидан 35,9 млн сўм қарздорлигини камайтириб бериш эвазига 15 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг