Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда ИИБ ходимига 4 минг доллар пора берган шахс қўлга олинди

Самарқандда ИИБ ходимига 4 минг доллар пора берган шахс қўлга олинди

Фото:«Iiv.uz»

Пайариқ тумани ИИБ ходимлари томонидан фуқаро Ш.нинг яшаш уйи кўздан кечирилган. Натижада фуқаро уйида таркибида олтин моддаси бўлиши эҳтимоли бўлган тошларни майдалаш учун мўлжалланган тегирмон, тегирмон ичидан 300 килограмм қум, 25 қоп тош (2 тонна), 31 қоп қум (1,5 тонна)лари аниқланиб тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Шу вақтда Ш. нинг хонадонига қариндоши фуқаро Б. келиб, тош ва қумларни ҳужжатлаштириб олиб кетмаслик эвазига ИИБ ходимларига 2.000 АҚШ долларини таклиф қилади.

«Ишни босди-босди қилиш учун келишув» 4.000 АҚШ доллари миқдоригача кўтарилиб, фуқаролар пора таклиф қилишда давом этади.

ИИБ ходимининг қилган мурожаатига асосан, 15 сентябрь куни ИИВ хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б. ИИБ ходимига 17.000.000 сўм миқдордаги пуллар ва 1.900 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Ҳозирда прокуратура органлари томонидан ҳар иккала фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг