Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда ИИБ ходимини урган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Самарқандда ИИБ ходимини урган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фото: ИИВ

Профилактика инспекторини ҳақорат қилиб, қонуний талабларига бўйсунмаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 2021 йил 19 август куни Нарпай туманида яшовчи Х.Ҳусан ошхонада спиртли ичимлик истеъмол қилиб, шу ердаги фуқароларнинг тинчини бузиб, майда безорилик содир қилган.

Чақирувга асосан, воқеа жойига туман ИИБ профилактика инспектори етиб келиб, фуқаронинг безорилик ҳаракатларини тўхтатиб, ҳолатни расмийлаштирмоқчи бўлган вақтида, Х.Ҳусан профилактика инспекторининг қонуний талабларини бажармасдан, уни ҳақорат қилиб, юз қисмига уриб, хизмат вазифасини бажаришига фаол қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми ва 140-моддаси 3-қисми «а» банди билан билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган, дейилади ИИБ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг