Самарқандда пиёдани уриб юбориб, қочиб кетган «Nexia» ҳайдовчиси ушланди

Ижтимоий тармоқларда «Самарқандда пиёдани Нексия уриб кетди, натижада Кобалт ҳайдовчиси ерда ётган фуқарони кўрмасдан устидан босиб ўтиб кетди» номли видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Ҳолатга Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати ойдинлик киритди.
Айтилишича, 2022 йилнинг 6 март куни, соат 23:55 лар атрофида «Nexia» автомашинаси Самарқанд шаҳрининг Фирдавсий кўчасида йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Ҳайдовчи тўхтамасдан, воқеа жойидан кетиб қолган. «Nexia» ортидан ҳаракатланиб келаётган «Cobalt» автомашинаси пиёданинг устидан босиб кетган.
Тан жароҳати олган пиёда РШТЁИМ Самарқанд филиалига ётқизилган.
Олиб борилган тадбирлар натижасида «Nexia» ҳайдовчиси ушланди. У 1999 йилда туғилган А.Ш. экани аниқланди, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter