Самарқандда суд раиси ЙТҲга учраб вафот этди

17 июнь, сешанба куни соат 20:30 ларда Самарқанд вилояти Ургут тумани Боғишамол маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 61-километрида «КамАЗ-53212» русумли юк автомашинаси ва «Nexia 3» русумли енгил автомашина тўқнашуви натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ЙТҲ натижасида «Nexia 3» бошқарувида бўлган Ургут туман судининг раиси Т. Рустамов (1986 йилда туғилган) воқеа жойида вафот этган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ургут туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter