Самарқандда «TikTok»чи қамалди
«TikTok»да икки миллат орасига нифоқ солмоқчи бўлган шахс 15 суткага қамалди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 октябрь куни Самарқанд вилояти ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. А.А. «TikTok» платформасида очган профили орқали қўшни давлат фуқароси билан ўзаро «BATL» қилиши натижасида, иккинчи тарафни турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, икки миллат фуқаролари орасида нифоқ келтириб чиқаришга қаратилган хатти-ҳаракатларни содир қилгани аниқланган.
«Ушбу сўзлар орқали содир этилган жанжал, тарафларнинг оммавий жанжали билан якунланиши, икки давлат фуқаролари орасига нифоқ солинишининг олди олинди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Самарқанд шаҳрида яшовчи «TikTok»чига нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди», дейилади вилоят ИИБ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter