Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабзда ИИБ ЙҲХБ бошлиғига пора бераётган ҳайдовчи қўлга олинди

Шаҳрисабзда ИИБ ЙҲХБ бошлиғига пора бераётган ҳайдовчи қўлга олинди

Фото:«Xabar.uz»

3 октябрь куни Шаҳрисабз тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ катта инспектори А.Ҳақбердиев 1975 йилда туғилган О.Э. автомашинани мастлик ҳолатида бошқарганлигини аниқлаган. Сўнгра белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирган.

Фуқаро О.Э. автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига Шаҳрисабз тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ш.Отақуловга 800.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Ш.Отақулов ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.Э. пора тариқасида жами 1.000.000 (бир миллион) сўм пулларни туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ш.Отақуловга  бераётган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг