Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабзда хотинини бўғиб ўлдирган эр ҳибсга олинди

Шаҳрисабзда хотинини бўғиб ўлдирган эр ҳибсга олинди

Иллюстратив фото

Шаҳрисабзда турмуш ўртоғини арқон билан бўғиб ўлдирган эр ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, шу йилнинг 1 апрель куни кундуз соат 12:00лар чамасида шаҳарнинг Тепарлик маҳалласида яшовчи қирқ олти ёшли У.Қ. турмуш ўртоғи Г.С. (1981 й.т.) билан рашк негизида ўзаро жанжаллашиб кетади. Бунинг оқибатида эр аввал аёлини стулга мажбуран ўтказиб, қўл ва оёқларини боғлаб ташлайди. Сўнг арқон бўлагинининг бир учини унинг бўйин соҳасидан ўтказиб (бўғиб) қасддан ўлдиради.

Ҳолат бўйича шу куннинг ўзида Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан «қасддан одам ўлдириш» (ЖК, 97-модда 1-қисми) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг