Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабздаги боғчада бола нохуш ҳодиса қурбонига айланди

Шаҳрисабздаги боғчада бола нохуш ҳодиса қурбонига айланди

Фото: Xabar.uz

Қашқадарёда вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги боғчада бола вафот этди. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолат юзасидан тушунтириш берди. 

28 июль куни 1-Давлат мактабгача таълим ташкилотида мазкур мактабгача таълим ташкилотида қатнамайдиган 2014 йилда туғилган С.Х. синглиси А.Х. билан биргаликда боғчага келган. Тайёрлов гуруҳи тарбиячиси С.Ж. С.Х. ҳамда А.Х.нинг онасининг илтимосига кўра қонунга зид равишда С.Х.ни ҳам олиб қолган.

Тушлик пайтида опа–сингил С.Х. ва А.Х. ташкилот ҳожатхонасига чиқишган. Опаси ҳожатхона ичкарисига кирган пайтда, синглиси ташқаридан ҳожатхона эшикни очиб-ёпиб ўйнаган. Натижада ҳожатхона эшигининг ойнаси синиб, шиша бўлаклари С.Х.ни жиддий жароҳатлаган. Воқеадан хабар топган ташкилот ҳамшираси тезда биринчи ёрдам кўрсатган. Бироқ, С.Х.нинг жароҳати чуқурлиги сабаб, кўп қон йўқотиш натижасида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси ўрганиш олиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг