Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабздаги қишлоқда салкам 1 метр қалинликда қор ёғди (фото)

Шаҳрисабздаги қишлоқда салкам 1 метр қалинликда қор ёғди (фото)

Шаҳрисабз туманидаги қишлоқда қор қалинлиги 90 сантиметргача етди.

Тоғли «Кўл» МФЙда қиш бор зийнатини намойиш этмоқда. Мана 5 кунки, қишлоқда қор ёғяпти. Йўл четлари ва қатнов йўқ жойларда қорнинг қалинлиги 90 сантиметргача етган.

Бу вазият аҳолининг турмуш-тарзига салбий таъсир этаётгани йўқ. Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан аҳолининг эҳтиёжлари ўрганилиб, етарли миқдорда арзонлаштирилган кўмир ёқилғиси етказиб берилган.

Ижтимоий соҳа объектлари ҳам барқарор ишламоқда, дейилади туман ҳокимлиги хабарида.

Қўшимча қилинишича, туман ҳокимлиги томонидан ёқилғи заҳираси шакллантирилиб, қишлоқ аҳолиси туман марказидан узилиб қолмаслиги учун йўллар махсус техникалар ёрдамида мунтазам қордан тозаланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг