Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Шармандангни чиқараман»: Навоийда фуқаро 800 доллар билан қўлга тушди

«Шармандангни чиқараман»: Навоийда фуқаро 800 доллар билан қўлга тушди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро С.С. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Д.Н.нинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган фотосуратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш ва оила аъзоларига кўрсатиш билан қўрқитиб, эвазига ундан 1 000 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, шундан 800 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Терговга қадар текширув давомида, фуқаро С.С. фуқаро Д.Н.ни юқоридаги каби ҳаракатлар билан қўрқитиб, жами 140 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилига кўра юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг