Шайхонтоҳурда бир-бирига туташ тўртта хонадон ёниб кетди

Бугун, 5 апрел куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, «Янги Камолон» МФЙда жойлашган бир-бирига туташ қурилган 4 та хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин натижасида хонадонларнинг тахминан 400 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёнган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Воқеа жойига шаҳар ФВБ раҳбарияти ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter