Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Фарғона каналида икки ўспирин чўкиб кетди. Улардан бири 5 кундан буён қидириляпти

Шимолий Фарғона каналида икки ўспирин чўкиб кетди. Улардан бири 5 кундан буён қидириляпти

Жорий йилнинг 23 июль куни 5-6 нафар 15-16 ёшлардаги болалар Шимолий Фарғона каналининг Наманган тумани Миришкор маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида чўмилишга боради. Бироқ афсуски, улардан икки нафари сувдан қайтиб чиқмайди.

25 июль куни чўкиб кетганлардан бири Тўрақўрғон тумани ҳудудидан ўлик ҳолда топилган. Яна бир нафари – 2009 йилда туғилган бола эса қидирилмоқда.

«Ҳозирги кунда Наманган, Чуст ва Поп туман фавқулодда вазиятлар бўлимлари ёнғин қутқарувчилар томонидан сув усти ва бошқарма ёнғин қутқарув отряди ғаввослари томонидан сув ости қидирув ишлари давом эттирилмоқда», – дейилади Наманган вилояти ФВБ Ахборот хизмати хабарида.

Жасади топилмаган боланинг отаси мутасаддиларга мурожаат қилиб, каналда сувни камайтириб беришларини сўрамоқда.  Айтишларича, каналда сув миқдорининг кўплиги боланинг жасадини топишни қийинлаштирмоқда.

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг