Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда 732 миллион сўмлик сифати номаълум дорилар сотилаётгани аниқланди

Сирдарёда 732 миллион сўмлик сифати номаълум дорилар сотилаётгани аниқланди

Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ва Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказди. 

Унда кузатувга олинган фуқаро Н.Б. ўз автомашинасига юкланган дори воситаларини пойтахтимиздаги буюм бозорларидан бирида шартли харидорга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Натижада, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган қарийб 732 млн. сўмлик жами 7705 дона «Mesopril KIT» номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг