Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда боласини 17 минг долларга пуллаётган аёл қўлга олинди

Сирдарёда боласини 17 минг долларга пуллаётган аёл қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси, ДХХ  вилоят бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорликда тезкор текширув ўтказди.

Унда 1995 йилда туғилган гулистонлик  А.Ў «махсус харидор» сифатида иштирок этган тезкор ходим М.Х.га  2019 йил туғилган фарзандини 17.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, бу ҳақда тилхат ёзиб берган вақтида далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг