Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда «Cobalt» зовурга кириб кетди

Сирдарёда «Cobalt» зовурга кириб кетди

Фото: ФВВ

ФВВ қутқарувчилари томонидан зовурга тушиб кетган автомобил олиб чиқилди.

Бугун, 31 июл куни соат 09:10 да Сирдарё вилояти Гулистон тумани Юлдуз МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи зовурга «Cobalt» русмли автомобил ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиш натижасида тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Воқеа жойига ФВБ қутқарув отряди етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ва техника ёрдамида автомобил зовурдан олиб чиқилган.

Унга қадар, автомобил ҳайдовчиси ва йўловчи мустақил тарзда қироғоққа чиқиб олишган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг