Сирдарёда «Golden Dragon» ЙТҲга учради

14 март куни Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ж.Р. «Golden Dragon» русумли автобусда ҳаракатланаётиб рул бошқарувини йўқотган.
Натижада автобус қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсиққа урилган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автобусда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter