Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди

Сирдарёда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 00:50 ларда Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Мирзачўл МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-18А автомобиль йўлининг 1-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Т.М. «Нексия-3» русумли автомобилда, тезликни меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, йўлнинг бурилиш жойида бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган ва ағдарилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Натижада, «Нексия-3» автомобили ҳайдовчиси, 26 ёшли Т.М. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг