Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда велосипедларда намойиш: халқаро автомобиль йўли тўсиб қўйилди

Сирдарёда велосипедларда намойиш: халқаро автомобиль йўли тўсиб қўйилди

Фото: uznews.uz

Сирдарёда «Индорама» кластерининг ишчилари велосипедларда автомобиль йўлини тўсиб қўйишди.

20 май куни ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ фуқаролар велосипедларда М-39 халқаро автомобил йўлида машиналар қатновини тўсиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.

Улар кластер томонидан тўланаётган ойлик камлигидан норози эканликлари сабабли иш ташлаётганликларини маълум қилишган.

Тарқалган видеолавҳада ишчилардан бири «oйлик бермагани учун (шундай қилгани), 1,5 млн сўм ҳеч нарсани қопламаётгани, ўша ойликни ҳам камайтиришмоқчи бўлишаётганини» айтади.

Амалдорлар эса уларнинг муаммосини ўрганмаётгани учун халқаро йўлни тўсиб қўйишганини билдирган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати «бу хорижий компания эканлигини, уларнинг ички ишларига ҳокимлик умуман аралашмасликлари»ни маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг