Сўнгги бир йил ичида энг кучли магнит бўрони кузатилди

Ерда энг кучли магнит бўрони кузатилмоқда. Бу ҳақда «Фобос» об-ҳаво маркази етакчи мутахассиси Михаил Леус ўз телеграм-каналида хабар берди.
«Кечки пайт (24 март — таҳр.) магнит бўрони яна бошланди. Соат 19 дан 29 дақиқа (Москва вақти) ўтганидан бошлаб эса магнит майдони қўзғалиш Кр-индекси 8 бирликка етди, бу G4 даражасидаги жуда кучли магнит бўрони юз берганини англатади», — дейилади хабарда.
Леусга кўра, Ерда сўнгги марта бундай кучли магнит бўрони ўтган йилнинг апрелида кузатилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас