Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сохта ароқфурушнинг фаолиятига чек қўйилди

Сохта ароқфурушнинг фаолиятига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда истеъмолга яроқсиз алколли ичимликларни муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда «Янгибоғ» МФЙда яшовчи Н.Я. ўз уйида яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 1 215 дона қалбаки акциз марка, 242 дона алкоголь, 140 литр спирт, 250 дона «QR код» маркировка, 1 000 дона бўш шиша идиш, қадоқлаш ускуналари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг