«Спарк» ҳайдовчиси ҳодиса жойида вафот этди
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 03:30 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Келес йўли кўчаси, 4А-уй қаршисида, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Қ.Т. «Спарк» русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ушбу автомобиль йўловчиси 34 ёшли К.Қ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter