Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда 13 ёшли бола довча тергани учун пичоқланди

Сурхондарёда 13 ёшли бола довча тергани учун пичоқланди

Фото: Тергов департаменти

2021 йилнинг 12 апрель куни соат 19:45ларда 46 ёшли Ш.Урал Термиз шаҳар «Кокилдор-ота» маҳалласида жойлашган яшаш уйи ёнида вояга етмаган 13 ёшли Т.Азизбек ўзига тегишли бўлмаган ўрик дарахтидаги ғўра (довча)ларни олаётганлигини кўриб қолади.

Унга кетишини айтиб ҳайдайди ва жанжал вақтида пичоқ билан вояга етмаган Т.Азизбекнинг қорин соҳасига бир маротаба уриб, жароҳат етказади.

Суд тиббий экспертиза хулосасида Т.Азизбек ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлар олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.Уралга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг