Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда «Ласетти-2» автомобили газ баллони портлади

Сурхондарёда «Ласетти-2» автомобили газ баллони портлади

Фото: ФВБ

Бугун, 2 октябрь куни соат 15:30 да Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида жойлашган «Жарқўрғон Сарбон-Брокер МЧЖ»га қарашли сиқилган газ тўлдириш шохобчасида «Ласетти-2» русумли автомобилига газ тўлдириш жараёнида газ баллонининг ёрилиши юзага келган.

ФВБ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, ёнғин содир бўлмаган, ёнғин қутқаув экипажлари чақирилмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ баллонининг ёрилишига автомобилга ўзбошимчалик билан ўрнатилган (ECEK 110 SH 72 кг скотчли) газ баллонининг юқори босим остида техник деформацияси сабаб бўлган.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг мутахасисслари чиқишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг