Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда тошбақага нос чектирганларга жазо тайинланди

Сурхондарёда тошбақага нос чектирганларга жазо тайинланди

Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаро Ўрта Осиё чўл тошбақасига мажбурий равишда нос чектиргани ҳақида хабар тарқалди. Экология вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди

Унга кўра, Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида юқоридаги ҳолат Денов тумани “Янгикуч” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар Ҳ.Н. ва М.Н. томонидан апрель ойи бошларида содир этилгани маълум бўлди. 

Яъни Ҳ.Н. ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасига жойлаш учун маҳалласидаги даштликдан тошбақани ушлаб, нос чектирган.

Ҳолат юзасидан икки нафар фуқаронинг ҳар бирига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига асосан БҲМнинг 3 баробари — 1 миллион 20 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг