Сув тошқини қурбонлари бўйича қўшимча маълумот берилди

20 апрель Фориш туманидаги «Эгизбулоқ» қишлоғига кучли сел тошқини келгани ва унда 4 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Жиззах вилоят прокуратураси ҳодиса юзасидан қўшимча баёнот берди.
Айтилишича, шу ҳудудда яшовчи 4 нафар шахслар вафот этган, 1 нафари бедарак йўқолган ва 6 нафари турли даражада тан жароҳати олган.
Шунингдек, сел тошқини натижасида 53 та турар жой ва уларнинг ёрдамчи хўжалик биноларига зарар етган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган терговга қадар текширув ва тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бедарак йўқолган шахс сувга чўкиши натижасида вафот этганлиги аниқланиб, унинг мурдаси топилди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter