Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Термиздаги хонадонлардан бирида газ портлади. Хонадон эгаси оғир аҳволда

Термиздаги хонадонлардан бирида газ портлади. Хонадон эгаси оғир аҳволда

Бугун тонг пайти 06:40 лар чамасида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри, Ўзбекистон маҳалласидаги Алишер Навоий кўчаси, 24-уйда яшайдиган Н.В.нинг яшаш уйи ошхонасида содир бўлган табиий газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида В.Н.нинг бутун тана юзаси 3-4-даражали, 40-45 фоиз куйиш тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиалига ётқизилган.

Маълум қилинишича, воқеа жойига вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор бошқарув маркази ва Термиз шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбарлари, масъул ходимлар етиб бориб, шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2 та ёнғин қутқарув экипажи жалб этилган.

Мазкур бахтсиз ҳодисанинг содир бўлишига хонадонга ўрнатилган газ ҳисоблагич ҳисобдони қарз туфайли ўчгач, фуқаро В.Н.  ўзбошимчалик билан газ ҳисоблагич ҳисобдонидаги фильтр қисмини ечиб олиб, қўлбола усулда тайёрланган резина шлангни ноқонуний улаб, фойдаланиши сабаб бўлган. 

Мутахассисларнинг айтишича, истеъмолчилар орасида табиий газ берилиши юзага келган қарздорлик бўйича автоматик тарзда  тўхтатилгач, ўзбошимчалик билан электрон газ ҳисоблагичларини ечиб олиб, резина шланг ва қўлбола қувурлар орқали тармоққа улаш ҳамда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари учрамоқда. Ўз манфаатини кўзлаб иш тутаётган бундай истеъмолчилар ҳудуддаги газ таъминотида ўзгаришлар, уларни ҳисоблашда эса хатоликлар юзага келишига, энг ачинарлиси, баъзи ҳолларда кутилмаган бахтсиз ҳодисаларнинг юз беришига сабабчи бўлмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг