Тиркама уйга бориб урилган: ИИББ Чирчиқдаги ҳодисани изоҳлади
Тошкент вилоятида автомобил тиркамаси узилиб кетиб, аҳоли хонадонига бориб урилди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Бугун, соат тахминан 16:00 ларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Садриддин Айний кўчасида, ҳайдовчи (1977 й.т.),«Howo» русумли юк транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида, автоуловга уланган ярим тиркама техник сабабларга кўра чиқиб кетган.
Шундан сўнг тиркама йўл четида жойлашган хонадонга бориб урилиши натижасида тўхтаган.
Ҳодиса сабабли автомобил йўлида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланиб, айланма йўллар орқали ҳаракат ташкил этилган. Воқеада фуқаролар соғлиғига зиён етмаган.
Ҳозирда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ҳолат бартараф этилиб, автомобиллар ҳаракати тўлиқ тикланди.
Хонадонга етказилган зарар қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади. Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади Тошкент вилояти ИИББ хабарида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter