Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрақўрғонда «Спарк» бутунлай ёниб кетди

Тўрақўрғонда «Спарк» бутунлай ёниб кетди

Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати

Бугун, 6 сентябрь куни соат 16:00 ларда, Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Чусткўприк МФЙ, «Тут» кўчасида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1961 йилда туғилган Ф.Қ. бошқарувидаги «Спарк» русумли автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Ҳайдовчи зудлик билан автомобилни тўхтатган ва ўт ўчириш хизматига хабар берган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф қилинган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тўрақўрғон тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг